Загрузка
Загрузка
Тошкентда она 3 ёшли фарзандини мунтазам қийнагани айтилмоқда
Ҳодисалар

Тошкентда она 3 ёшли фарзандини мунтазам қийнагани айтилмоқда

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Болалар Омбдусманига Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 2023 йилда туғилган болага нисбатан мунтазам жисмоний зўравонлик қилингани ва унга ухлатувчи дори берилгани ҳақида хабар берилган. Ҳолат юзасидан Омбдусман Жиноят кодексининг 110-моддаси билан жиноят иши қўзғатди. 

Болалар омбудсмани котибиятига маҳаллада яшовчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилиб, қўшниси фарзандига нисбатан зўравонлик қилаётгани ҳамда уни доимий равишда қаровсиз ва парваришсиз қолдираётганини билдирган. 

Омбудсманнинг расмий сўрови асосида ҳолат ички ишлар органлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўрганилган. Натижада болага нисбатан муттасил тазйиқ ва қийнаш ҳаракатлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, унга ҳимоя ордери расмийлаштирилган. 

Ҳозирда болага зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва унинг соғлиғи барқарор ҳолатда экани маълум қилинган. Туман васийлик органи томонидан болага вақтинча васийлик таъминланган. 

Шунингдек, онани ота-оналик мажбуриятларини бажармагани сабабли оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича судга ҳужжатлар тайёрланмоқда. Болалар омбудсмани боланинг хавфсиз ва соғлом муҳитда яшашини таъминлаш масаласини назоратда ушлаб туришини билдирган. 

Аввалроқ Навоий шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячининг болаларга нисбатан кўрсатган ваҳшийлиги ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлганди. Навоий вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур ҳолат тасдиқланиб, айбдор шахс қўлга олинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...