Загрузка
Загрузка
Бекободда қидирувда бўлган шахслардан қарийб 2 килограмм "опий" мусодара қилинди
Ҳодисалар

Бекободда қидирувда бўлган шахслардан қарийб 2 килограмм "опий" мусодара қилинди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятида ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ва ноқонуний савдодан келиб тушган минглаб доллар маблағлар тўхтатиб қолинган. Операция давомидa ярим йилдан бери терговдан яшириниб юрган жиноятчилар ҳам қўлга олинган.

Тегишли орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд уч босқичда амалга оширилган. Даставвал, кузатувга олинган автомобиль тўхтатилиб, йўловчи ёнидан 575 грамм "опий" топилган. Кейинчалик, гумонланувчининг Бекобод шаҳар ҳокимлиги яқинидаги уйи тинтув қилиниши натижасида яна 1 047 грамм заҳри қотил аниқланган.

Жиноий занжирнинг навбатдаги ҳалқаси кўп қаватли уйлардан бирида фош этилган. Махсус кучлар жалб қилинган ҳолда ўтказилган тадбирда 2025 йил июль ойидан буён қидирувда бўлган шахслар қўлга олинган.

Улардан қўшимча 335 грамм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган. Мусодара қилинган жами гиёҳвандлик моддаси миқдори 1 957 грамм. 7 650 доллар ва 10 миллион сўмдан ортиқ нақд пуллар ҳам аниқланган. 

photo_2026-01-29_15-25-12.jpg

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг Панжакент шаҳри суди Ўзбекистонга чегара орқали йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринган икки нафар фуқарони 16 ва 19 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Улар жами 44 килограмм гашиш ва опиумни контрабанда қилишда айбдор деб топилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...