Загрузка
Загрузка
Бухорода жарима балларидан қочишнинг "айланма йўли"ни ўргатган блогер жаримага тортилди
Ҳодисалар

Бухорода жарима балларидан қочишнинг "айланма йўли"ни ўргатган блогер жаримага тортилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоролик Муниса Авазова исмли фуқаро ижтимоий тармоқларда 12 баллик жарима тизимини алдаш йўлини ўргатувчи видео тарқатгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. У ўз видеосида автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган яқин қариндоши номига расмийлаштириш орқали жарима балларидан қутулиб қолиш мумкинлигини даъво қилган.

Ҳуқуқбузар ўз чиқишида "машинам синглимнинг номида, унинг праваси йўқ, мен қанча қоида бузсам ҳам балл менга эмас, унга ёзилади" мазмунидаги "маслаҳати" билан қонунларни четлаб ўтишга омма олдида даъват қилган.

Мазкур ҳолат Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилиб, фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-прим 1-моддаси билан баённома расмийлаштирилган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди Авазовани айбдор деб топган ва унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баробари — 24 720 000 сўм миқдорида жарима жазосини тайинлаган.

Суд залида ва кейинги чиқишларида блогер қонунни нотўғри талқин қилганини тан олиб, 12 баллик тизимдан қочиб бўлмаслигини ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари янги жорий этилаётган тартиб ва қоидаларни тўлиқ англамасдан туриб, давлат ҳужжатларини бузишга оммавий равишда даъват қилиш қонун билан таъқиб қилинишини эслатиб ўтмоқда. Қоидабузар эса бошқаларга бу каби видеоларни чиқармасликни тавсия этган.

Аввалроқ таниқли хонанда Сардор Мамадалиев иштирокида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўрганилганди. Видеода санъаткор автомобилни хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб бораётгани акс этган эди.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...