Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан санитария қоидалари қўпол равишда бузган ҳолда сақланган 3,5 тонна эшак ва қорамол суяклари аниқланди.
Бу ҳақда "Millar" теледастури орқали маълум қилинган.Ушбу суяклар Қашқадарё вилояти Косон туманидаги чиқиндихоналардан йиғиб, олиб келинганлиги айтилмоқда. Маҳсулотни олиб келган ҳайдовчининг сўзларига кўра, у бу ишни пул учун қилган.
Суяклар сақланган омборхонада ҳаво айланиши таъминланмаган, бинода антисанитария ҳолати кузатилган. Текширув пайтида суяк қолдиқларида чириш аломатлари, қуртлар ва чивинлар аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эшак суякларининг келиб чиқиши ва уларни сақлашга масъул шахсларни аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Расмий маълумотга кўра, топилган барча қолдиқлар санитария талабларига мувофиқ йўқ қилинган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий жавогарлик белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ички ишлар ходимлари Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автомобилнинг багажидан 361 килограмм гўштни топишган эди. Экспертиза натижасида маҳсулот эшак гўшти экани тасдиқланган.
Изоҳлар мавжуд емас