Загрузка
Загрузка
Давлат хизматлари маркази ходимлари 1 200 дан ортиқ сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштирган
Ҳодисалар

Давлат хизматлари маркази ходимлари 1 200 дан ортиқ сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштирган

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура Давлат хизматлари маркази (ДХМ) ходимлари ва бошқа шахслар иштирокидаги йирик жиноий схема фош этилганини маълум қилди. Мазкур иш доирасида 8 та ҳудудда сохта ҳужжатлар тарқатилгани аниқланган.

Тергов маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида жами 1 200 нафардан ортиқ фуқарога имтиҳонларсиз ёки ноқонуний йўллар билан сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштириб берилган.

Бу орқали сохта гувоҳнома олиб,  рулга ўтирган "ҳайдовчилар" йўлларда жиддий хавф туғдирган. Хусусан, 455 нафар шахс томонидан 1 305 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган. 9 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Авариялар оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 6 киши оғир тан жароҳати олган.

Ҳолатнинг ўта мураккаблиги ва қамрови кенглигини инобатга олиб, Бош прокуратурада махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилган. Ҳозирда сохта гувоҳномалар ва уларни беришга асос бўлган ҳужжатлар базаси тўлиқ тафтиш қилинмоқда.

Шу билан бирга сохта ҳужжат эгалари учун жавобгарлик эслатилган.

Бош прокуратура фуқароларни огоҳлантириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини фақат қонуний йўл билан олиш зарурлигини таъкидлади.

 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига биноан сохта ҳужжат тайёрлаган, берганлар ҳам, сохта ҳужжатдан фойдаланганлар ҳам жиноий жавобгарликка тортилади.

Ҳозирда ушбу жиноий занжирнинг барча иштирокчиларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари режа асосида давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими расман ишга туширилганди. Янгилик ҳайдовчиларнинг интизомини ошириш ва жиддий ЙТҲлар сонини камайтиришга қаратилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...