Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Миллий гвардия раҳбариятида ўзгариш юз берди. Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари сифатида ишлаб келган Баҳодир Тошматов янги қўмондон этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Мирзаевич Жураев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Янги раҳбар Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини, Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясини, шунингдек, Фарғона давлат университетини тамомлаган.
2013—2017 йилларда мудофа вазири генерал-полковник Қобул Бердиевнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017—2020 йилларда Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони бўлган. 2018 йилдан 2020 йилгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган. 2020 йил 22 октябрда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг қуролли кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Изоҳлар мавжуд емас