Собиқ депутат қаноти остида. Ўзбекистонлик болалар Россиядаги паррандачилик фабрикасида ноқонуний шахслар орасида ишлаган
Дунё

Собиқ депутат қаноти остида. Ўзбекистонлик болалар Россиядаги паррандачилик фабрикасида ноқонуний шахслар орасида ишлаган

63

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Арапово қишлоғидаги паррандачилик фабрикасида ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар аниқланди, улар орасида болалар ҳам бор. Улар расмий рухсатномаларсиз меҳнат қилганлар. Ноқонуний бандликни Богородский округининг собиқ депутати Станислав Караганский ташкил қилган.

2023 йилдан 2025 йилгача у чет элликларни, шу жумладан ўзбекистонликларни ишлаш ва яшаш ҳуқуқини расмийлаштирмасдан корхонага жалб қилган. 2025 йил баҳорида текширув 11 нафар ноқонуний ишчини фош этди, улар орасида вояга етмаганлар ҳам бўлган.

Караганскийнинг ўзи айбини тан олмади, бироқ суд уни ноқонуний миграцияни ташкил этишда айбдор деб топди. Унга икки йиллик шартли қамоқ жазоси ва 100 минг рубль миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Қайд этилишича, мазкур иш бўйича тадбиркорга нисбатан миграция қонунчилигини бузиш моддаси билан яна 8 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Улар бўйича унга 1 миллион рубль - ҳар бир қоидабузарлик учун 125 минг рубль миқдорида жарима солинди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси 4 минг рубль миқдорида жаримага тортилган ва болалари билан Россиядан чиқариб юборилган. Қолган мигрантлар ҳам 30 минг рубль жаримага тортилиб, депортация қилинган.

Аввалроқ Россиядаги экологик курортда Ўзбекистондан 13 нафар ноқонуний шахс топилган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...