Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқариш билан шуғулланган шахс қўлга олинди.
Илгари ҳам судланган компания раҳбари "Орзу" маҳалласи ҳудудида жойлашган цехда умумий қиймати 502,9 миллион сўмлик бўлган 9 турдаги жами 138 031 қути дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар (БАД) ва уларни тайёрлашда ишлатиладиган хом ашёларни ноқонуний ишлаб чиқарган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу модда сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш ва сақлаш учун қатъий жазо чораларини назарда тутади.
Жиззах вилоятида ҳам аёллар фитнес-клуби ҳудудида яширин тарзда фаолият юритган дори-дармон ишлаб чиқариш цехи фош этилганди.

Изоҳлар мавжуд емас