Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йил 7 декабрь куни Қозоғистон Республикасининг Актобе вилоятида "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган "Yutong" русумли йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Ҳодиса оқибатида жами 5 киши вафот этган, улардан 2 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган.
Кеча бўлган ушбу воқеада автобус ичида жами 49 нафар йўловчи бўлган. "Yutong" русумли йўловчи автобуси йўлда чуқурликка ағдарилиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни ватанига олиб келиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.
ФВВ ходимлари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.
Аввалроқ, Москва - Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган ўзбекистонликлар бўлган автобус Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ЙТҲга учраганди. ЙТҲ содир бўлган вақтда транспорт воситасида республикамизнинг 54 нафар фуқароси бўлган.

Изоҳлар мавжуд емас