Загрузка
Загрузка
Самарқандда Cobalt аэропорт ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди
Ҳодисалар

Самарқандда Cobalt аэропорт ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Cobalt автомашинаси юқори тезликда Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудига кириб келгани акс этган видео тарқалди. ЙҲХББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 3 сентябрь куни тахминан соат 01:00 да Ибн Сино кўчасида содир бўлган.

"Ҳайдовчи тезликни ошириб юборганани сабаб бошқарувни йўқотган, скутер билан тўқнашган, шундан сўнг аэропортга кираверишдаги шлагбаумни уриб юборган", - дейилади хабарда.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида скутер ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳатланган. Улар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...