Загрузка
Загрузка
Шифокорга ҳужум қилган курсант жазоланмади. У энди маҳалла профилактика инспектори бўлиб ишламоқда
Ҳодисалар

Шифокорга ҳужум қилган курсант жазоланмади. У энди маҳалла профилактика инспектори бўлиб ишламоқда

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда навбатчилик вақтида беморнинг яқини томонидан аёвсиз калтакланган шифокор аёл икки йилдан буён адолат изламоқда. Унга оғир жароҳат етказган шахс нафақат жиноий жавобгарликдан қутулиб қолган, балки ҳозирда ички ишлар органларида маҳалла ҳуқуқ-тартибот ходими (участковой) сифатида фаолият юритмоқда.

2023 йилнинг 6 ноябрь куни Юнусобод туманидаги 7-сонли шифохонада 22 ёшли бемор ва унинг яқинлари дарҳол шифохонага ётқизишни талаб қилиб, навбатчи шифокорга ҳужум қилишгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура академияси курсанти экани айтилаётган йигит хонага бостириб кириб, аёл шифокорга қарата темир стул отган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бош прокуратура ушбу воқеа юзасидан изоҳ беришганди.

Ўша пайтдаги воқеа натижасида шифокор 21 кундан ортиқ даволанган (ўртача оғирликдаги жароҳат). Бироқ, шифокорнинг иштирокисиз ўтказилган суд қарори билан иш "маъмурий ҳуқуқбузарлик"ка айлантирилган ва айбдорга ҳаттоки жарима ҳам қўлланилмаган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, тергов ва суд жараёнларида бир қатор жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилган.

Хусусан, шифокорнинг узоқ муддатли меҳнатга лаёқатсизлиги (21 кундан ортиқ) инобатга олинмаган, бу эса жиноятни "енгиллаштириш" имконини берган. Жабрланувчи экспертиза хулосаси хато бўлган демоқда.

Суд мажлисига эса жабрланувчи чақирилмасдан, унинг иштирокисиз ўтказиб юборилган.

Айтилишича, айбдорнинг яқин қариндошлари ҳуқуқ-тартибот идораларида юқори лавозимларда ишлаши сабабли, иш бир неча бор "ёпилган" ва аризалар эътиборсиз қолдирилган.

Жабрланувчи Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситханова ва бошқа мутасадди идораларга мурожаат қилган. Унинг асосий талаби — шифокорга қилинган ҳужумни ички ишлар ходимига қилинган ҳужум билан тенглаштириш ва айбдорнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш.

Тошкент шаҳар прокуратурасига қилинган апелляция аризалари натижасиз қолмоқда. Шифокорни калтаклаган шахс 2024-йилда диплом олиб, ҳозирда Юнусобод туманида профилактика инспектори бўлиб хизмат қилмоқда. Шифокор эса ҳамон ўз касбий хавфсизлиги ва адолат тикланиши учун курашмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...