Загрузка
Загрузка
Сирдарё вилоятида солиқ инспекцияси бошлиғи тадбиркор аёлга тегажоғлик қилиб, оқибатда лавозимидан маҳрум бўлди
Ҳодисалар

Сирдарё вилоятида солиқ инспекцияси бошлиғи тадбиркор аёлга тегажоғлик қилиб, оқибатда лавозимидан маҳрум бўлди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Янгиер шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи бир неча ой давомида тадбиркор аёлга шахсий мазмундаги хабарларни жўнатиб, турмуш ўртоғи ишда бўлган пайтда уни безовта қилган.

Ҳодисага ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов эътибор қаратди.

Маълум қилинишича, эркак аёлга нафақат хат ёзган, балки унинг дўконига бир неча марта солиқ инспекторларини юборган. Эркак "унинг аҳволидан ташвишланаётганини" айтиб, кечқурун бир пиёла чой устида учрашишни таклиф қилган. Қўрқиб кетган ишбилармон аёл бир неча кун уйидан чиқмай юрган, дўконига ҳам бормаган.

Хабарга илова қилинган ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Солиқ қўмитаси хизмат текшируви ўтказиб, инспекция раҳбарини ишдан бўшатган. Иш материаллари прокуратурага юборилган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, иш 183-модда (майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу ҳолат уни ғазаблантирди ва Ташанов "Ахир бу шунчаки "майда безорилик" эмас-ку. Бундай ҳаракатлар миллий менталитетимиз шароитида оиланинг бузилишига, ижтимоий фожиаларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин", -дея таъкидлади.

Олий суд Batafsil.uz. мухбирига маъмурий иш қўзғатилганини тасдиқлади, бироқ аниқ моддани ошкор қилмади.

"Иш кўриб чиқиш учун Ховос туман судига юборилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Навоий вилояти Учқудуқ туманида маҳалла қўмитасидан "Аёллар дафтари"га киритишни сўраб мурожаат қилган аёлга тегажоғлик қилгани учун маҳалла раиси 3 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...