Учқудуқда ёрдам сўраб маҳаллага мурожаат қилган аёл тайзикка учради
Ҳодисалар

Учқудуқда ёрдам сўраб маҳаллага мурожаат қилган аёл тайзикка учради

47

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида маҳалла қўмитасидан "Аёллар дафтари"га киритишни сўраб мурожаат қилган аёлга тегажоғлик қилгани учун маҳалла раиси 3 суткага маъмурий қамоққа олинди.

"Немолчи" зўравонликка қарши лойиҳасининг хабар беришича, можароли воқеа жорий йилнинг 18 июнь куни содир бўлган. Аёл маҳалла қўмитасига расмий илтимос билан мурожаат қилган, бироқ раҳбар эртага келишни сўраган. Кечқурун у аёлга "ҳеч ким йўқлигида келинг" ва "учрашувга келаётгандек тайёрланиб келинг" деган ноаниқ хабарларни юбора бошлаган.

Эртаси куни аёл келиб тушган хабарлар бўйича тушунтириш беришларини сўраб маҳалла қўмитасига келган. У раисни электрчи билан бирга хизмат хонасида спиртли ичимлик ичиб ўтирган ҳолда учратган. Шундан сўнг у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

Иш бўйича суд мажлиси 4 сентябрь куни бўлиб ўтган. Суд жараёнида раис ўз айбини тан олган.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топиб, уч сутка қамоқ жазоси тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, Марғилонда вояга етмаган ходимга тегажоғлик қилгани учун 47 ёшли маҳалла раиси маъмурий қамоққа олинганди. Судда у қизга фойдали машқларни ўргатганини айтди, чунки унинг бўйи паст ва қомати қийшиқ.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...