Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё туманида адвокатлик бюроси адвокати пора олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. У гумонланувчининг ишини судда ижобий ҳал этиш эвазига 5,5 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат 4,5 доллар ва 6 миллион сўмни пора сифатида қабул қилаётганда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у гумонланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишга жалб қилинган бўлган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Тошкентда суд Олмазор тумани ИИБнинг собиқ терговчисини жуда кўп миқдорда пора олиш ва ўзлаштириш жинояти учун озодликдан маҳрум қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар мавжуд емас