Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Стандартлар институтида раҳбарият аъзоларига катта миқдорда мукофотлар тўлангани аниқланди. Маъмуриятнинг ўн нафар вакилига жами 3,1 миллиард сўмдан зиёд мукофот ва устамалар берилган.
Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, умумий тўловлар суммаси 3,7 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган. Шунингдек, раҳбарлар учун ойлик ҳисоб-китоблар 200–300 миллион сўмгача етган.
Мукофотлар бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган ва у ерда мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.
Иш юзасидан қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилиниши маълум қилинди.
Изоҳлар мавжуд емас