Загрузка
Загрузка
Сурдлимпиядачилар Президентдан Жаҳон чемпионлари ва Токио Олимпиадаси ғолиблари билан тенг ҳуқуқлиликни сўрамоқда
Ҳодисалар

Сурдлимпиядачилар Президентдан Жаҳон чемпионлари ва Токио Олимпиадаси ғолиблари билан тенг ҳуқуқлиликни сўрамоқда

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик карлар ва заиф эшитувчи спортчиларнинг ота-оналари Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, Сурдлимпияда ўйинларида қўлга киритилган ютуқларни Олимпиада ва Паралимпиада натижалари билан тенг кўришни, спортчиларга муносиб эътибор қаратишни илтимос қилишмоқда.

Яқиндагина Япониянинг Токио шаҳрида ўтган Сурдлимпияда ўйинларида 80 дан ортиқ давлат ва 4000 дан зиёд спортчи орасида ўзбекистонлик имконияти чекланган ёшлар 9 та медални қўлга киритишди. Шунга қарамай, спортчилар ва уларнинг яқинлари рағбатлантириш тизими ҳамда эътибор масаласида соғлом ва паралимпиада спортчиларидан анча орқада қолаётганликларидан ўксимоқдалар.

Ота-оналар Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қайта-қайта мурожаат қилишганини билдиришган.

Бироқ, бу идораларнинг ҳеч бири сурдолимпиадачиларнинг муаммосига ижобий ечим топмаган, бу эса спортчилар ўртасида ўзига хос тушкунликни юзага келтирмоқда.

Мурожаат эгалари ўз фарзандлари ҳам Ўзбекистон байроғини халқаро ареналарда баланд кўтараётганини таъкидлашмоқда.

Улар сурдолимпиадачиларни ҳам соғлом ва паралимпиадачи спортчилар билан бир хил қаторда кўришни, ғолиб ва совриндорларга бериладиган мукофот пуллари ва имтиёзларни бирхиллаштиришни, имконияти чекланган спортчиларнинг меҳнатини тан олиш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашни сўрашмоқда.

Маълумот учун, халқаро амалиётда Сурдлимпияда (Дефлимпиада) ҳам Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган бўлиб, у Олимпиада ва Паралимпиада билан бир хил даражадаги нуфузли мусобақа ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда  Ўзбекистон тарихида илк бор каратэ бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Гулшан Алимардонова давлат раҳбари номидан қимматбаҳо совға билан рағбатлантирилганди. Ҳукумат қарорига кўра, спортчига BYD автомобили топширилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...