Загрузка
Загрузка
Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқ қафасига боласини ташлаб юборган аёл уни пичоқлаб ўлдирди
Ҳодисалар

Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқ қафасига боласини ташлаб юборган аёл уни пичоқлаб ўлдирди

49
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтнинг Сергели туманида аввалроқ Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқ қафасига қизини ташлаб юборган аёл худди шу болани пичоқлаб ўлдирди.

"Миллар" телекўрсатуви эфирида айтилишича, 34 ёшли она бир ҳафта олдин биринчи синфга борган 7 ёшли қизига ошхона пичоғи билан бир неча марта зарба берган. Қиз олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Маълум бўлишича, аёл 2022 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган ва даволаниб келган. Жорий йилнинг 2 август куни унга амбулатор кузатув тайинланиб, уйига жавоб берилган. Унинг ўғли ҳам бор.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси ("Қасддан одам ўлдириш") билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январь ойида худди шу аёл уч ёшли қизини ҳайвонот боғидаги айиқ қафасига ташлаган эди. Ўшанда бола баландликдан йиқилиб, тан жароҳати олган, онанинг ўзи эса қотилликка уринишда айбдор деб топилиб, руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий даволанишга юборилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...