Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент ҳайвонот боғида ақл бовар қилмас ҳодиса юз берган. Бир аёл жажжи қизчани айиқнинг ёнига ташлаб юборган. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.
“Бугун, 28 январь куни тахминан соат 12да бир аёл ҳеч сабабсиз одамларнинг кўз олдида кичик қизалоқни айиқ сақланаётган вольерга ташлаб юборган. Яхшиямки, айиқ қизчани ўлжа деб билмаган. Акс ҳолда, бечора боланинг тақдири нима бўлишини тасаввур қилиш ҳам қийин”, - дея маълум қилмоқда ҳайвонот боғининг матбуот хизмати.
Зузу лақабли айиқ ўз вольерида ётиб, аёлнинг ҳатти-ҳаракатини кузатиб турган. Аёл кутилмаганда қизалоқни темир панжарадан тўғри айиқнинг ёнига ташлаб юборган. Ҳайвонот боғи ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг уринишларига қарамай, улар аёлни тўхта олишмаган. Қизалоқ пастга, йиртқичнинг ёнига тушиб кетган.
Айиқ секингина хандакка тушиб, қизчага яқинлашган, уни ҳидлагану, четга кетган. Ҳайвонот боғи ходимлари тезда сергак тортиб, айиқни ички хонага чорлашни бошлашган. Айиқ дарров чорланган томонга кириб кетган.
Бола вольердан чиқариб олинган ва ҳамшира томонидан кўрикдан ўтказилган. Қизалоқ 5 метр баладнликдан тушиб кетгани боис жароҳатланган холос. Йиртқич ҳайвон унга зарар етказмаган. Дастлабки кўрик натижаларига асосан маълум бўлишича, қизалоқ жиддий жароҳат олмаган.
Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари мазкур воқеа сабабларини ўрганишмоқда, бола эса шифокорлар назоратига олинган. Қизалоққа тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни Тошкент ҳайвонот боғи ўз зиимасига олиб, унга тезда соғайиб кетишни тиламоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас