Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 25-октябрь куни Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни "заклатка" усулида тарқатиш билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳ қўлга олинди. Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тўрт нафар шахс жиноят устида ушланган.
Дастлаб, Учтепа туманида уларнинг икки нафари тўхтатилиб, автомашинасидан 353 дона прегабалин ва 25 дона тропикамид дори воситалари топилган. Кейинчалик олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида гуруҳнинг яна икки аъзоси Яшнобод туманидаги вақтинча яшаш манзилида ушланган.
Текширув жараёнида улар яширин нарколаборатория ташкил этгани маълум бўлди. Хонадондан 50 кг прегабалин, 1200 дона қадоқланган прегабалин, 2 кг ва 400 дона тропикамид, 2 литр кимёвий хомашё, 112 минг дона флакон ва капсулалар ҳамда бошқа ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди. Уларнинг умумий қиймати 35 миллиард сўм этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат хавфсизлик хизмати бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказган худди шундай тезкор тадбирлар давомида Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида жами 11 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас