Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтнинг Яккасарой туманида пластик қувурлар ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин ярим соатда бартараф этилди.
Қушбеги кўчасидаги заводда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВВга соат 12:40 да хабар келиб тушган. Олти дақиқадан сўнг ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келишди ва ўчиришни бошлашди. Соат 13:15 да ёнғинни тўлиқ бартараф этишга муваффақ бўлинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири ва шаҳар ФВБ бошлиғи етиб борган.
Ёнғин сабаблари аниқланмоқда, қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади.
Изоҳлар мавжуд емас