Загрузка
Загрузка
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Тошкентдаги бола ўғриси ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Ҳодисалар

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Тошкентдаги бола ўғриси ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда болаларни ўғирлаган аёл ҳақидаги хабар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Пойтахт ИИББ ходимлари ҳолат юзасидан суриштирув ўтказиб, изоҳ берди.

Ҳодиса 11 сентябрь куни содир бўлган. Соат 12:30 ларда 12 ёшли қизнинг ота-онасидан қўнғироқ бўлган. Маълум қилинишича, номаълум аёл уларнинг қизини олиб кетмоқчи бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг таъкидлашича, 20 ёшли аёл қизга пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтишга ёрдам берган.

Қайд этилишича, йўлни кесиб ўтиш вақтида қиз уяли телефон орқали гаплашган. Шунинг учун қизчани елкасидан ушлаб, йўлнинг нариги бетига олиб ўтган. Шундан сўнг болани уйига кузатиб қўйиб, ўз юмушлари билан кетган.

Шунга қарамай, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан назоратга олиниб, ўрганилмоқда.

Аввалроқ Андижон вилоятида руҳий носоғлом аёл бировнинг уйига бостириб кирганди. Расмий органлар миш-мишларни рад этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...