Загрузка
Загрузка
Уч вилоятда 11 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Ҳодисалар

Уч вилоятда 11 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

34
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар давомида Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида жами 11 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 1998-йилда туғилган шахс Тожикистондан 8 килограмм 860 грамм “опий” моддасини контрабанда йўли билан олиб кираётганида қўлга олинган. У тўхташ ҳақидаги қонуний талабга бўйсунмасдан қочишга уринган, аммо тезкор чоралар натижасида ушланган. Унинг шериги бўлган 1966-йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинган.

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида илгари гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун судланган 1969-йилда туғилган шахснинг ёнидан 31 грамм “опий” топилган. Текширув давомида у бу модда­ларни 1978-йилда туғилган бошқа фуқаро­дан сотиб олгани аниқланган. Унинг яшаш жойидан эса 1 килограмм 483 грамм “опий” моддаси далилий ашёлар сифатида қўлга олинган.

Хоразм вилоятининг Гурлан туманида эса илгари икки марта судланган 1952-йилда туғилган шахс 877 грамм “гашиш” моддаси­ни 14 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган. Текширув натижасида бу гиёҳвандлик воситалари Тожикистондан ноқонуний йўллар орқали олиб кирилгани маълум бўлган.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган, гумонланувчиларга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш давом этаётганини, фуқаролар эса бу иллатдан ўзини ва оиласини асраши зарурлигини эслатган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...