Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспектори ва тўхтатилган, олд ойнаси қорайтирилган Malibu иштирокидаги қизиқарли видео пайдо бўлди. Видеода ҳуқуқ-тартибот идораси ходими ким биландир қисқа муддат телефонда гаплашади, шундан сўнг гўшакни ҳайдовчига қайтариб беради ва ўзини четга олади. ЙҲХБ ҳолатга изоҳ берди.
Идоранинг Batafsil.uz мухбири сўровига жавобан маълум қилишича, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. У тонировкадан фойдаланиш қоидаларига тааллуқли.
"Автомобиль жарима майдончасига қўйилди, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди", - дейилади хабарда.
Бироқ телефон қўнғироғи билан боғлиқ ҳолат ЙҲХБ томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Изоҳлар мавжуд емас