Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти Баҳромжон Ғозиев Абу-Дабида бўлиб ўтган нуфузли CSI5* мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди.
Тўсиқлар баландлиги 130 сантиметр бўлган CSI2* Al-Hail Square Cup тоифасида Ғозиев ажойиб техника ва аниқликни намойиш этиб, рақибларини ишончли тарзда ортда қолдирди.
Баҳромжон Ғозиевнинг ғалабаси жамоа учун ҳақиқий ютуқ бўлиб, ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро майдондаги юқори тайёргарлиги ва рақобатбардошлигини таъкидлади.
Таъкидлаш жоизки, CSI5* тоифасидаги нуфузли халқаро от спорти мусобақалари бутун дунё бўйлаб энг яхши чавандозлар ва элита отларини тўплайдиган жаҳон майдонидаги энг муҳим мусобақалардан бири ҳисобланади. Мусобақада Германия, Италия, АҚШ, Греция, Бразилия ва бошқа давлатлардан 60 дан ортиқ энг кучли чавандозлар иштирок этмоқда.
Аввалроқ, ўзбекистонлик чавандоз Бекзод Қурбонов конкур бўйича CSI4* тоифасидаги халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритганди.

Изоҳлар мавжуд емас