Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик 6 синф ўқувчи қиз энг ёш спорт устаси бўлди
Спорт

Ўзбекистонлик 6 синф ўқувчи қиз энг ёш спорт устаси бўлди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик иқтидорли шаҳматчи Сарвиноз Бегмуратова атиги 12 ёшида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) аёллар ўртасидаги спорт устаси (WFM) унвонига сазовор бўлди. Бу билан у Ўзбекистон шаҳмат тарихидаги энг ёш спорт устаси сифатида рекорд ўрнатди.

6-синф ўқувчиси бўлишига қарамай, Сарвиноз ўзининг юксак маҳорати ва иродаси билан жаҳон шаҳмат аренасида эътироф этила бошланди. Ушбу натижа ўзбек шаҳмат мактабининг навбатдаги катта ғалабаси сифатида баҳоланмоқда.

Бугунгача ҳамюртимиз Умида Омонова 2019 йилда 13 ёшида мазкур унвонга сазовор бўлган энг ёш спортчи бўлган. 

Яқинда Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кубоги финалида Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдаров ҳам хитойлик Вей И устидан тай-брекда ғалаба қозониб, тарихий натижага эришганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...