Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кубоги финалида Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдаров хитойлик Вей И устидан тай-брекда ғалаба қозониб, тарихий натижага эришди.
Тай-брекнинг иккинчи турида Синдаров рақибини 1,5 : 0,5 ҳисобида мағлуб этган ва жаҳон кубоги ғолиби бўлди.
Ушбу ютуқ орқали у нафақат кубокни Ўзбекистонга олиб келган, балки мусобақанинг мукофот жамғармасидан 120 минг долларни ҳам қўлга киритган.
Маълумот учун: Тай-брек - бу ғолибни аниқлаш учун ўйинчилар турнирда тенг очко тўплаганларида қўлланиладиган қўшимча партиялар тизими.

Изоҳлар мавжуд емас