Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровга олинган барча исроилликларни озод қилди. Улар Қизил Хоч вакилларига топширилди.
Ynet маълумотларига кўра, асирликдан жами 20 киши озод қилинган. Улар икки босқичда топширилди. 13 октябрь куни эрталаб Қизил Хоч беш кишини, кейинроқ яна 13 нафарини олиб кетди. Текширувдан сўнг барчаси Исроилдаги ҳарбий базага, керак бўлса, тиббиёт муассасаларига етказилади. Айни пайтда Ғазо секторида ҳалок бўлган 28 нафар асирнинг жасади қолмоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ўт очишни тўхтатиш режасининг биринчи босқичи бўйича Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида келишувга эришилганини маълум қилганди. Келишув асирларни озод қилиш ва Исроил қуролли кучларини олдиндан белгиланган позицияларга олиб чиқишни назарда тутади.
Шартнома кучга киргач, минглаб фаластинликлар ўз уйларига қайта бошлади.
Изоҳлар мавжуд емас