Загрузка
Загрузка
Олмазор туманида ИИБ инспекторининг уйидан гиёҳвандлик лабораторияси топилди
Ҳодисалар

Олмазор туманида ИИБ инспекторининг уйидан гиёҳвандлик лабораторияси топилди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди. Тадбирда ДХХ ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иштирок этган.

Тезкор тадбирлар натижасида пойтахтда Олмазор тумани ИИБ профилактика инспектори қўлга олинган, унинг хизмат уйида гиёҳвандлик лабораторияси борлиги аниқланган. Хонадан 10,5 килограмм "Альфа-ПВП" синтетик гиёҳвандлик воситаси, 4 грамм "Спайс", гиёҳвандлик воситаларини тайёрлашда ишлатилган 588 грамм суюқлик, асбоб-ускуналар ва электрон тарозилар олиб қўйилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу ходимнинг Тошкент вилояти Тошкент туманидаги бошқа бир хонадони кўздан кечирилганда, 430 грамм "Альфа-ПВП" ўрами тупроққа кўмилган ҳолда топилган.

Тергов маълумотларига кўра, ходим синтетик гиёҳванд моддалар савдосига ихтисослашган Телеграм-канал маъмури топшириғига биноан ҳаракат қилган. У контрабанда йўли билан олиб келинган моддаларни қабул қилиб, яширин лабораторияда тайёрлаган ва наркокурьерлар тармоғи орқали тарқатган. Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ангренда яна бир тадбир ўтказилган. ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун судланган 25 ёшли эркак ва унинг 24 ёшли шериги қўлга олиндиган. Биринчиси шеригидан 971 грамм "Катинон" синтетик моддасини олиб, уни кичик дозаларга бўлиб сотишни режалаштирган. Уларнинг ҳаракатлари жойида тўхтатилди.

Қўлга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Улар 10 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...