Загрузка
Загрузка
Эрон атрофини ҳарбий кемалар қуршаб олинди: АҚШ намойишлар сабаб "қатъий чоралар"ни кўриб чиқмоқда
Дунё

Эрон атрофини ҳарбий кемалар қуршаб олинди: АҚШ намойишлар сабаб "қатъий чоралар"ни кўриб чиқмоқда

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Яқин Шарқда вазият критик нуқтага етди. АҚШ ҳарбий денгиз флоти Эрон қирғоқларига яқинлашмоқда, Теҳрон эса ҳар қандай ҳужумга "афсусланарли" жавоб қайтаришини билдирган.

Эрондаги аксилҳукумат намойишларининг мисли кўрилмаган даражада шафқатсиз бостирилиши халқаро ҳамжамиятни оёққа турғизди. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 5 800 нафардан ошган бўлса-да, экспертлар ҳақиқий рақамлар анча юқори бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) минтақада кўп кунлик ҳаво машғулотларини бошлади. Бунда асосий урғу "USS Abraham Lincoln" авиаташувчи гуруҳининг жанговар шайлиги, MH-60R Sea Hawk ва EA-18G Growler самолётларининг мураккаб шароитлардаги ҳаракати ҳисобланади. 

Шу билан бирга бу амалиёт иттифоқчилар билан ҳаво ҳудудини мувофиқлаштиришга қаратилган.

Дональд Трамп "агар Теҳрон йўналишини ўзгартирмаса", ҳарбий аралашув истисно қилинмаслигини очиқ айтмоқда. Бироқ, АҚШ маъмурияти ичидаги манбалар ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаганини, кемалар "ҳар эҳтимолга қарши" юборилганини билдирмоқда.

Трампнинг сўзларига кўра, Теҳрон вакиллари бир неча бор қўнғироқ қилиб, мулоқот бошлаш истагини билдиришган. Президент вазиятни "ўзгарувчан" деб атаб, минтақага юборилган ҳарбий кучларни "катта армада" дея таърифлаган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги спикери Исмоил Бағаийнинг сўзларига кўра, АҚШ кемаларининг пайдо бўлиши мамлакат мудофаа иродасига таъсир қилмайди. Теҳрон марказидаги инқилоб майдонида АҚШ байроғи остидаги қонга ботган палубалар тасвирланган баннерлар ўрнатилди. Ундаги "Шамол эксанг, бўрон ўрасан" деган ёзув тўғридан-тўғри Вашингтонга йўлланган таҳдид сифатида баҳоланмоқда.

photo_2026-01-28_11-27-22.jpg

NYT ва бошқа манбаларнинг қайд этишича, АҚШ учун асосий муаммо — иттифоқчиларнинг позицияси. Саудия Арабистони ва БАА ўз ҳаво ҳудудини ҳужум учун бермаслигини, логистик ёрдам кўрсатмаслигини маълум қилди. Бу эса АҚШнинг Эронга нисбатан ҳарбий операция ўтказиш имкониятларини чеклаб, вазиятни кўпроқ дипломатик босим ва денгиз блокадаси томон йўналтирмоқда.

Аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар давомида етказилган улкан зарар миқдори ва ҳалок бўлганлар сонини очиқлагани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...