Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар давомида етказилган улкан зарар миқдори ва ҳалок бўлганлар сонини очиқлади.
Эрон ислом республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи ўзининг "X" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида декабрь ойи охирида бошланган оммавий норозилик намойишларининг аянчли натижаларини эълон қилди.
Расмий маълумотларга кўра, умумий қурбонлар сони 3 117 нафарга етган. Улардан 2 427 нафари тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари вакиллари, 690 нафари эса террорчилар сифатида таснифланган.
Намойишлар давомида мамлакат инфратузилмасига жиддий зарар етказилган.
414 та ҳукумат биноси, 749 та полиция маҳкамаси ва 120 та "Басиж" маркази вайрон қилинган.
Ижтимоий соҳада эса 750 та банк, 200 та мактаб, 350 та масжид, 15 та кутубхона ва 2 та арман черкови зарар кўрган.
305 та тез ёрдам машинаси ва автобус, 800 та шахсий автомобиль, 700 та дўкон ва 600 та банкомат яроқсиз ҳолга келган.
Иқтисодий вазиятдан норозилик сабабли бошланган исёнлар фонида Теҳрон воқеаларда АҚШ ва Исроилни айбламоқда. Ўз навбатида, АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон ҳукуматини намойишларни куч билан бостиришдан огоҳлантирди.
Трампнинг таъкидлашича, Эрон томони бир қатор қатл ҳукмларини бекор қилганидан сўнг, у зарба бериш фикридан қайтган. Шунга қарамай, Оқ уй раҳбари "ҳар эҳтимолга қарши" Эрон томон улкан кемалар армадаси йўл олганини билдирган.

Изоҳлар мавжуд емас