Загрузка
Загрузка
Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида  ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди
Дунё

Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фожеа 10 март куни Панжоб штатининг Зиракпур шаҳрида юз берган. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Панжоб штатида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга юборишда амалий ёрдам кўрсатди. 

Ҳодиса шахсий транспорт воситаси иштирокида содир бўлган. Панжоб штати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари айбдорларни аниқлаш мақсадида тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. 

Дипломатик ваколатхона марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, улар билан доимий алоқа ўрнатган. Ҳозирда тергов жараёни элчихона назоратига олинган ва марҳуманинг оиласига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистон ҳудудида мураккаб вазиятга тушиб қолган ватандошларни ҳимоя қилиш устувор вазифа эканини таъкидлаб, фуқароларга тезкор ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган. 

Айнан 10 март куни Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳам 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова вафот этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...