Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 10 март куни Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова вафот этди.
Фожиа Нью-Йорк шаҳар транспорт департаментига тегишли юк машинаси иштирокида юз берган. Икки фарзанднинг онаси бўлган марҳуманинг вафоти юзасидан Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси таъзия билдирган.
Ҳозирда дипломатлар марҳуманинг оиласи билан алоқа ўрнатган ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу йил бошидан бери Нью-Йоркда ўзбекистонликлар билан боғлиқ иккинчи фожиадир: февраль ойида 11 ёшли Амира Аминова ҳам шаҳарда юз берган авария қурбони бўлган эди.

Изоҳлар мавжуд емас