Загрузка
Загрузка
Камчатка фуқароси ўз квартирасида 70 дан ортиқ ўзбекистонликни рўйхатдан ўтказган
Дунё

Камчатка фуқароси ўз квартирасида 70 дан ортиқ ўзбекистонликни рўйхатдан ўтказган

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳрида яшовчи 33 ёшли ишсиз фуқаро 72 нафар Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний равишда ўз хонаданига руйхатга киритиб қўйган. Шу билан бирга, у уларнинг яшаши учун ҳақиқий уй-жой тақдим этмаган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Камчатка ўлкаси бўйича бошқармаси ушбу ишсиз фуқаронинг илгари гиёҳванд моддалар савдоси соҳасидаги жиноятлар учун судланганини аниқлади.

Чет эл фуқароларини сохта ҳисобга қўйиш факти бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бундай ҳуқуқбузарликлар учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги максимал санкциялар назарда тутилган.

Аввалроқ Бошқирдистонда Россияда чет эл фуқароларини ноқонуний рўйхатдан ўтказишда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. Тергов маълумотларига кўра, эркак россияликларнинг "Давлат хизматлари" порталидаги аккаунтларига кириб, улардан эгаларига билдирмасдан бошқа хорижликларни уларнинг манзилларига "рўйхатдан ўтказиш" учун фойдаланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...