Хитой компанияси Андижон вилояти логистика тизимига 500 миллион доллар сармоя киритади
Иқтисод

Хитой компанияси Андижон вилояти логистика тизимига 500 миллион доллар сармоя киритади

73

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хитойнинг China Shandong Huada Group компанияси Андижон вилоятида транспорт-логистика инфратузилмасини қуриш учун 500 миллион доллар сармоя киритмоқчи. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг компания инвестори ва ҳамкорлари билан ўтказган музокараларида тегишли келишувларга эришилган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот-хизмати маълумотига кўра, учрашувда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, томонлар Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманлари ҳудудида темир йўл ва автомобиль логистика паркини ташкил этишга келишиб олишган.

Ҳокимлик томонидан тақдим этилган схемага кўра, бўлажак логистика объекти шаклланаётган транспорт йўлагига хизмат кўрсатади. У Синцзян-Уйғур автоном ҳудуди ва Тибет (Лҳаса) орқали ўтадиган Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли ҳамда Андижон - Тошкент - Самарқанд тезюрар автомобиль йўлларини бирлаштиради.

Музокаралардан сўнг ҳокимлик вакиллари ва хитойлик инвесторлар лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган ер участкаларига ташриф буюришган.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон Хитойни Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа билан боғлайдиган трансконтинентал йўналишни яратишга келишиб олган эди.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...