Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Владивостокда жиноят қидирув бўлими ходимлари ўзбекистонликлар билан можарода иккинчи гумонланувчини қўлга олди. Қўлга олинган шахс, шунингдек, илгари ҳибсга олинган иш фигурантининг ёши атига 15 да.
Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни кечқурун Владивостокдаги Хабаровская кўчаси яқинида бир гуруҳ ўсмирлар ўзбекистонлик муҳожирлар бўлган йўловчиларга ҳужум қилган эди.
Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуп Кабулжанов изоҳ берди. Маълум қилинишича, Россия ТИВнинг Владивостокдаги ваколатхонаси ва Приморск прокуратурасига ушбу масала бўйича барча зарур чораларни кўриш талаби билан ноталар юборилган. Бош консулхона ходимлари жабрланганлар билан боғланиб, уларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатган.
Кеча, 16 сентябрь куни жиноят қидирув бўлими ходимлари безорилик ҳаракатларида гумон қилиниб, 15 ёшли маҳаллий фуқарони қўлга олган.
Вояга етмаган шахс кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш учун тергов органларига топширилди.
Изоҳлар мавжуд емас