Загрузка
Загрузка
Владивостокда бир гуруҳ россияликлар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини калтаклаб, ҳақорат қилди. ТИВ ҳодиса юзасидан изоҳ берди
Ҳодисалар

Владивостокда бир гуруҳ россияликлар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини калтаклаб, ҳақорат қилди. ТИВ ҳодиса юзасидан изоҳ берди

91
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Владивосток шаҳрида бир гуруҳ россиялик ёшлар Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан борган меҳнат мигрантларини калтаклаб, ҳақорат қилган. Воқеа жорий йилнинг 13 сентябрь куни содир бўлган. Республика Ташқи ишлар вазирлиги ҳодисага расман изоҳ берди.

Унга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг собиқ депутати, экология вазири маслаҳатчиси, блогер Расул Кушербаев эътибор қаратди.

Унинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеа юзасидан ўзбекистонликлар мамлакатимизнинг Владивостокдаги консуллигига мурожаат қилган. Бироқ юртдошларимизнинг сўзларига кўра, консуллик ходимлари ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган ва ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиш бўйича маслаҳат бериш билан чекланган. Мигрантларнинг фикрича, Россия ички ишлар органларига ариза бериш қўрқинчли ва жуда бўлмаганда фойдасиз.

Собиқ депутат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари ва бошқа ваколатли органлардан мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.

Batafsil.uz мухбири ҳолат юзасидан изоҳ сўраб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига сўров юборди. Маълум қилинишича, воқеа содир бўлганидан сўнг дарҳол Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ходимлари жабрланганлар билан боғланиб, уларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатган.

"Бундан ташқари, фуқароларимиз Владивосток шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига расмий ариза билан мурожаат қилишди. Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги ваколатхонаси ва Приморск прокуратурасига ушбу масала бўйича барча зарур чораларни кўриш талаби билан ноталар юборилди", - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, ҳодиса Ўзбекистон консуллиги ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан алоҳида назоратга олинган.

Шунингдек, ТИВ ОАВ вакилларига мурожаат қилиб, фақат расмий манбаларга таяниш ва содир бўлаётган воқеаларни нотўғри талқин қилмасликни сўради.

Аввалроқ Москва вилоятида ўзбекистонлик мигрант билан боғлиқ можаро авж олганди. Ижтимоий тармоқларда эркак ўзбек миллатига мансуб такси ҳайдовчисини "русларнинг қули" деб ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги тегишли чоралар кўришни сўраб нота юборди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...