Загрузка
Загрузка
Volkswagen 44 мингдан ортиқ электромобилларини қайтариб олмоқда
Дунё

Volkswagen 44 мингдан ортиқ электромобилларини қайтариб олмоқда

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Германиянинг Volkswagen автогиганти АҚШ бозоридаги 44 551 та ID.4 русумли электромобилларини қайтариб олишини эълон қилди. АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ушбу қарор батарея билан боғлиқ ёнғин хавфи туфайли қабул қилинганини тасдиқлади.

Қайтариб олиш жараёни иккита алоҳида техник муаммога бўлинган. Биринчи муаммо, юқори кучланишли батареянинг меъёрдан ортиқ қизиб кетиши бўлиб, бу эса ўз-ўзидан ёниб кетиш хавфини юзага келтиради. Жами 43 881 та автомобиль қайтариб олинган. 

Моделлар 2023–2025 йилларда ишлаб чиқарилган ID.4 электромобилларидир.

Шу сабабли, расмий дилерлар батарея дастурий таъминотини янгилайди ва зарурат туғилганда батарея блокини бепул алмаштириб беради.

Иккинчи муаммода батарея ҳужайралари модулларида электродларнинг нотўғри (нотекис) жойлашиши ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу машиналар 2023–2024 йилларда ишлаб чиқарилган моделлардир.

Ушбу камчилик ҳам ишлаб чиқарувчи ҳисобидан тўлиқ бартараф этилмоқда.

Шу билан бирга Ўзбекистон бозори учун ҳам бу муҳим огоҳлантириш бўлиши мумкин. Чунку, сўнгги йилларда Ўзбекистон кўчаларида ҳам Volkswagen ID.4 моделларини учратиш оддий ҳолга айланган. Ушбу автомобиллар асосан "параллел импорт" (хусусий тадбиркорлар) орқали Хитойдан олиб келинган бўлса-да, АҚШдаги бу чақирув электромобил эгаларини техник кўрикка эътиборли бўлишга чорлайди.

Бундан олдин Германиянинг автомобиль гиганти Volkswagen ўзининг 88 йиллик тарихида биринчи марта ўз ватанидаги ишлаб чиқариш заводини доимий равишда ёпганди. Дрезден шаҳрида жойлашган ушбу корхона ўз фаолиятини бутунлай тўхтатган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...