Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент фармацевтика институти ўрнида мингта автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ва беш юлдузли меҳмонхона барпо этилади. ОТМ пойтахтдан Тошкент вилоятига кўчирилади.
Тегишли чора-тадбирлар президентнинг тунги иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисидаги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, институт Tashkent Pharma Park ҳудудида жойлаштирилиши кўзда тутилган.
Ҳужжатда, шунингдек, мамлакатда кеча-ю кундуз ишлайдиган кўчалар ва ҳудудлар сонини 320 тага, 24/7 режимида ишлайдиган кафе ва ресторанлар сонини 8 мингтага, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари сонини 14,2 мингтага етказиш кўзда тутилган. "Тунги иқтисодиёт" концепциясида каршеринг ва велошеринг, мобил клиникаларни ишга тушириш, Wi-Fi зонасини кенгайтириш, концертлар, фестиваллар ва бошқа маданий тадбирларни ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Изоҳлар мавжуд емас