Загрузка
Загрузка
Маст ҳолда келинига тегажоғлик қилган 55 ёшли қорақалпоғистонлик эркакка анъанавий беш сутка берилди
Ҳодисалар

Маст ҳолда келинига тегажоғлик қилган 55 ёшли қорақалпоғистонлик эркакка анъанавий беш сутка берилди

64
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида маст эркак келинига тегажоғлик қилган. Суд уни беш суткалик маъмурий жазо билан жазолади.

Воқеа тафсилотларини зўравонликка қарши "Nemolchi.uz" лойиҳаси муаллифлари айтиб беришди.

Ҳодиса 27 август куни содир бўлган. Маст эркак иштонини ечиб, жинсий аъзоларини яланғочлаб, келинига жинсий алоқа қилишни таклиф қилган. Аёл зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилган. Бироқ воқеа жойига етиб келган тезкор ходимлар қайнотасининг фаол қаршилигига дуч келишди: у бақириб, ҳақорат қилган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, қайнотасининг бундай хатти-ҳаракати бир марталик ҳолат эмас. У бир неча бор уни таҳқирлаган, ҳақорат қилган, лекин у оиласини сақлаб қолиш учун унинг хатти-ҳаракатларига чидаган.

Судда эркак ўз айбини тан олди. У спиртли ичимлик таъсирида ўз хатти-ҳаракатларини англаб етмаганини айтиб, ўзини оқлашга уринди, шунингдек, пушаймон бўлиб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берди.

Жиноят ишлари бўйича Беруний туман суди фуқарони Жиноят кодексининг 41-1-моддаси (Жинсий тегажоғлик), 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топди. Барча айбловлар қўшилган ҳолда унга фақат беш сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Аввалроқ Тошкентда яшовчи фуқаро турар-жой биноси подъездида аёлга жинсий тегажоғлик қилгани учун беш суткага қамалганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...