Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ангренда 7 сентябрь куни содир бўлган ЙТҲ қурбонлари сони сезиларли даражада ошди. Баъзи маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлган.
"Дарё" эътибор қаратган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойишида 11 киши ҳалок бўлгани айтилган. Кейинчалик ҳужжат "унда шахсий маълумотлар мавжудлиги сабабли" яширилган.
А-373 Тошкент - Ўш йўлида авария содир бўлди: Shacman цемент ташувчи автомашинасининг 44 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темир йўл кесишмасида иккита юк машинаси ва бешта енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Дастлаб, етти киши ҳалок бўлгани ва беш киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, янги маълумотлар ушбу авария Ўзбекистонда сўнгги йилларда қурбонлар сони бўйича энг оғирларидан бири бўлганини таъкидлаш имконини беради.
Фожиа юзасидан бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган.
Фарғона вилояти ҳокими яширин ҳужжатда оилаларга моддий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш, дафн маросимини ташкил этиш бўйича топшириқ берган.
Бундан ташқари, ҳукумат келажакда бундай фожиаларнинг олдини олиш учун юк ташиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш, йўл инфратузилмасини хатловдан ўтказиш ва халқаро тажрибани ўрганмоқчи.

Изоҳлар мавжуд емас