Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Riyadh Cables Group ўртасида Тошкент шаҳрида юқори вольтли кабел маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа амалга ошириш ҳақидаги битим имзоланди.
Лойиҳа қиймати 122 миллион доллар бўлиб, у йилига 24 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш имконини яратади ва 340 та янги иш ўрни ташкил этилади.
Вазирликнинг хабар беришича, жорий йилнинг 27–28 октябрь кунлари Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида бўлди. Ташрифнинг мақсади — инвестиция ва саноат ҳамкорлигини ривожлантиришдан иборат бўлган.

Ташриф давомида энергетика, сув таъминоти, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳаларини қамраб олган 20 дан ортиқ қўшма лойиҳалар бўйича амалий ҳаракатлар режаси ҳам тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида қуввати 1500 мегаватт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас