Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда йирик корхона ва компанияларга жамоат аҳамиятига эга ташкилот мақоми берилади
Иқтисод

Ўзбекистонда йирик корхона ва компанияларга жамоат аҳамиятига эга ташкилот мақоми берилади

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда муайян тадбиркорлик субъектлари учун янги ҳуқуқий мақом – “Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар жорий этилади.

У ўз фаолияти, активлари ҳажми, иқтисодиёт ва жамиятга таъсири бўйича манфаатдор томонларнинг кенг доираси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган корхона ва компанияларга берилади.

2026 йилдан бошлаб жамоат аҳамиятига молик ташкилот мақомини олган барча ташкилотлар махсус электрон реестрга киритилади. У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юритилади ва ҳар йили янгилаб борилади. Реестрни эълон қилиш ҳукумат портали ва очиқ маълумотлар порталида амалга оширилади.

Бу ҳақда президентнинг молиявий ҳисоб тизимига халқаро стандартларни жорий этиш тўғрисидаги қарорида белгиланди.

Бундан ташқари, МҲХСга ўтишни муваффақиятли амалга ошириш учун ушбу стандартларни жорий этиш билан боғлиқ барча жараёнларни мувофиқлаштириш билан шуғулланадиган Республика комиссияси тузилади.

Комиссия янги талабларга риоя этилишини мониторинг ва назорат қилиш, шунингдек, халқаро стандартлар билан ишлайдиган бухгалтерлар ва мутахассисларни тайёрлаш учун масъул бўлади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) фаол ўтиши президентнинг 2020 йил февралдаги қарори билан бошланган эди. Ҳужжатга кўра, 2021 йилдан бошлаб акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар бу борада дастлабки қадамларни қўйиши керак бўлган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...