Тошкент вилоятидан пойтахтга янги автобус қатнови йўлга қўйилди
Жамият

Тошкент вилоятидан пойтахтга янги автобус қатнови йўлга қўйилди

36

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 16 сентябрдан Тошкент шаҳри ва шу номдаги вилоятда 177-сонли янги автобус йўналиши иш бошлайди.

У Тошкент вилоятининг Ифтихор маҳалласини Чорсу автошоҳбекати билан боғлайди. Мазкур йўналишда ўртача 9,5 метр узунликдаги King Long ХМҚ 6900ЕГW русумли 8 та замонавий автобуслар ҳаракатланади.

Ҳаракат ҳар куни соат 05:30 дан 23:17 гача ташкил этилади.

Янги йўналиш вилоятнинг барча туманларини пойтахт билан боғлаш дастури доирасида транспорт инфратузилмасини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва йўловчиларга қулайликларни оширишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент йўловчиларига Туркиянинг замонавий Isuzu Citiport CNG автобуси ҳам синов тариқасида хизмат кўрсатади. У яқин кунларда 77-сонли йўналиш бўйича қатнай бошлайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...