Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун ва яқинлашиб келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда жуда илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади.
Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 23–28 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 29–30 даражагача кўтарилади. Энг илиқ кун шанба бўлиб, бу куни ҳарорат кундузги соатларда 28–30 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 32 даражагача етади. Кечаси ҳарорат 10–15 даража атрофида бўлади.
10 ва 11 октябрь кунлари мамлакатнинг шимолий ҳудудларида шамол тезлиги сониясига 13–18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тошкентда бироз булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Шамол шарқдан, тезлиги сониясига 3–8 метр эсади.
10 октябрь куни ҳарорат 24–26 даража атрофида бўлади. 11 октябрь куни кундузги ҳарорат 26–28 даражагача кўтарилади, кечаси эса 10–12 даражагача пасаяди. Якшанба куни ҳам кундузги ҳарорат 26–28 даража, кечаси эса 12–14 даража бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас