Загрузка
Загрузка
Синоптиклар Ўзбекистонда октябрь ойи бошида об-ҳаво қандай бўлишини айтиб беришди
Жамият

Синоптиклар Ўзбекистонда октябрь ойи бошида об-ҳаво қандай бўлишини айтиб беришди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Октябрь ойи бошидан мамлакатда ҳаво совиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги секундига 18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

1 октябрда Қорақалпоғистонда ёмғир ёғади, кейинги кунларда қуруқ бўлади. Ҳарорат кечаси 4-11 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 1 октябрда кундуз куни ҳаво 17-22 даражагача исийди, 2-4 октябрда ҳарорат 15-19 даражагача пасаяди. Кечаси 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 1 октябрда шимолда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кейин қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳарорат 20-25 даража, кечга томон 18-23 даража бўлади. Кечаси 8-13 гача совуқ тушади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 1 октябрда, 2 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳафта охирига бориб ёғингарчилик тўхтайди. Кундузи ҳарорат 20-25 даража, кейин 18-23 даража бўлади. Кечаси 8-13 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда 1-3 октябрь кунлари ёмғир ёғади, 4 октябрда қуруқ бўлади. Бу ерда ҳаво энг салқин бўлади: кечаси ҳарорат 5 даража илиққача пасаяди, кундузи 15 даражадан ошмайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...