Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Шота Руставели кўчасидаги уйлар аҳолиси ижтимоий тармоқларга олдиндан огоҳлантиришсиз уйларининг фасад қисмида олиб борилаётган ишлардан шикоят қилиб мурожаат қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, шаҳар хизматлари қўлларида лойиҳа ёки режа бўлмаган ҳолда томлардан кабелларни кесиш, панжаралар ва кондиционерларни демонтаж қилишни бошлаган.
"Қандай ва қаерга мурожаат қилишни билмаймиз, даҳшатли тартибсизлик юз бермоқда. Биз ҳали ҳам кондиционерлардан фойдаланмоқдамиз бироқ, биз марказдаги давлат идораси эмасмиз-ку! Ҳеч қандай телефон жавоб бермайди, интернет ишламайди, талабалар ва онлайн ишловчилар бор. Кабель телевиденияси ишламаяпти, бу қанча давом этади, ҳеч ким жавоб бермаяпти. Худди бизга қароқчилар тўдаси ҳужум қилгандек!" - дейди аҳоли вакиллари.
Миробод тумани ҳокимлиги эса бунинг аксини маълум қилди. Таъкидланишича, огоҳлантиришсиз ҳеч қандай оммавий демонтаж ёки ўчириш ишлари олиб борилмайди. Расмийларнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлардаги бундай хабарлар одамларда ортиқча ташвиш уйғотади ва ҳокимият органлари фаолияти ҳақидаги тасаввурни бузади.
Худди шундай ҳолат Яккасарой туманидаги шу кўчада яшовчилар билан ҳам содир бўлган. Аввалроқ, 9 июль куни ижтимоий тармоқларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги 9-сонли тўққиз қаватли уйнинг фасад қисмидаги кондиционерлар олиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Блогер Никита Макаренконинг таъкидлашича, блоклар президентнинг кўчанинг реконструкция қилинаётган қисмига эҳтимолий ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида шаҳар ва туман ҳокимиятининг кўрсатмаси билан олиб кетилган.
Изоҳлар мавжуд емас