Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча аёлга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланди?
Жамият

Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча аёлга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланди?

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи чораги давомида Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун жами 378,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб мазкур нафақалар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан проактив шаклда тайинланиши йўлга қўйилди.

Маълумот учун, иш стажига қараб декрет тўловлари берилиши олдинроқ маълум қилинганди. Ўзгартиришлар Меҳнат кодекси, "Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги янги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори нормаларига асосланган эди.

Янги тизимга кўра, ҳам давлат, ҳам хусусий сектордаги иш берувчилар ушбу нафақани тўлаш мажбуриятидан тўлиқ озод этилган. Эндиликда тўловлар тўлиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Ортда қолган уч ой давомида 33,3 мингта касаллик варақаси бўйича тўловлар таъминланган.

2025 йилнинг биринчи чорагида хусусий секторда ишловчи 2,8 минг нафар аёлга нафақа тўланган бўлса, 2026 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 2 баробарга ошиб, 5,6 минг нафарни ташкил этган.

Хусусий секторда ишловчи аёлларга йўналтирилган жами маблағ ўтган йилги 7,2 миллиард сўмдан 81,7 миллиард сўмга етган (11,3 баробар ўсиш). Бир нафар аёлга тўланадиган ўртача нафақа миқдори 2,6 милион сўмдан 14,6 миллион сўмгача (6,1 баробарга) кўпайган.

Статистик маълумотларга кўра, Фарғона (36 704 нафар), Тошкент шаҳри (65 758 нафар) ва Самарқанд (33 126 нафар) вилоятларида энг кўп нафақа олувчилар рўйхатга олинган. Таққослаш учун, 2025 йилнинг мос даврида бу кўрсаткичлар нисбатан юқори бўлган, бирок 2026 йилда тўловларнинг манзиллилиги ва миқдори сезиларли даражада оширилган.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...