Загрузка
Загрузка
Жиззах вилоятида кичик АЭСнинг биринчи энергоблоки учун котлован тайёрлаш бошланди
Жамият

Жиззах вилоятида кичик АЭСнинг биринчи энергоблоки учун котлован тайёрлаш бошланди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилоятида мамлакатимиздаги биринчи кичик қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) қурилишининг асосий босқичи бошланди. Фориш туманидаги майдонда РИТМ-200Н реакторли энергоблок учун котлован тайёрлашга киришилди.

Ушбу босқичга "Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев ва "Ўзатом" агентлиги раҳбари Азим Ахмедхаджаев расмий старт беришди.

"Бизнинг барча хорижий лойиҳаларимизда бўлгани каби, КҚАЭСни қуришда ҳам юқори даражадаги маҳаллийлаштириш кўзда тутилган. Ишлар Ўзбекистон субпудрат ташкилотлари томонидан бажарилмоқда. "Росатом" камида 60 йил хизмат қиладиган станция қуради ва уни эксплуатация қилишда барча зарур ёрдамни кўрсатади. Бизни кўплаб ўн йиллик самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик кутмоқда," - деди Лихачев.

Маълум қилинишича, бу босқичда қарийб 1,5 миллион куб метр тупроқ қазиб олинади, асосий котлован чуқурлиги эса 13 метрни ташкил этади. Аввалроқ лойиҳанинг субпудратчиси бўлган Enter Engineering компанияси қазиб олинадиган тупроқнинг умумий ҳажми 2 миллион куб метрга етишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, АЭС қурилиши уч босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда 55 мегаватт қувватга эга РИТМ-200Н интеграл реакторлари яратилади. Улар узайтириш имконияти билан 60 йил ишлашга мўлжалланган. Булар учун ёқилғи сифатида кам бойитилган уран ишлатилади. Интеграл конструкция туфайли битта корпусда барча асосий элементлар: фаол зона, буғ генераторлари ва циркуляцион насослар бирлаштирилган. Бундай ёндашув иссиқлик ташувчининг сизиб чиқиш хавфини минималлаштиради ва нормал режим бузилганда ҳам ишлашни таъминлайди.

Иккинчи ва учинчи босқичларда 1000 мегаваттли катта қувватли ВВЭР-1000 реакторларини қуриш кўзда тутилган. Шунингдек, улар 60 йиллик хизмат муддатига мўлжалланган бўлиб, замонавий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган. Лойиҳада эритма тутқичи, иссиқликни пассив олиб кетиш тизимлари ва фавқулодда ўчиришдан кейин 72 соат давомида хавфсиз ишлаш имконияти мавжуд. Совутиш учун қуруқ вентиляторли градирнялардан фойдаланилади.

Майдончада нималар қилинганлиги ҳақида бизнинг алоҳида материалимизда ўқинг.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...