Загрузка
Загрузка
Россиянинг "Непутевые заметки" телелойиҳаси Ўзбекистоннинг учта шаҳри ҳақидаги кўрсатувни  суратга олмоқда
Туризм

Россиянинг "Непутевые заметки" телелойиҳаси Ўзбекистоннинг учта шаҳри ҳақидаги кўрсатувни суратга олмоқда

55
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда тез орада Россия телевидениеси эфирида намойиш этиладиган машҳур "Непутевые заметки" кўрсатуви суратга олинмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Биринчи канал" телеканалининг ижодий гуруҳининг мамлакатимизга ташрифи Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган.

Дунёнинг турли давлатлари ҳақидаги "Непутевые заметки" телевизион кўрсатувлари мунтазам равишда Россия телевидениеси томонидан намойиш этилиб, томошабинларга сайёрамизнинг энг гўзал жойларига "ташриф буюришга" ёрдам беради. Телевизион дастур бутун дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ томошабинни ўзига жалб қилган ва энди у яна мамлакатимизнинг тарихий ва замонавий диққатга сазовор жойларини намойиш этади.

Лойиҳа жамоаси Бухоро ва Самарқанд вилоятларига, шунингдек Тошкентга ташриф буюриб, маданий мерос объектлари, миллий таомлар, халқ ҳунармандчилиги ва анъаналари билан танишган. Қисқа эфир вақтига қарамай, дастурда албатта ташриф буюриш керак бўлган барча энг ёрқин ва қизиқарли жойлар ва воқелар тўпланган.

Эслатиб ўтамизки, кузда Самарқандда "Самарқандда омон қолиш" экстремал шоуси унинг бошловчилари Павел Воля ва Ляйсан Утяшева иштирокида суратга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...