Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида кадрлар ўзгариши юз берди. Вазир ўринбосари лавозимига илгари мактабгача таълим вазири маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Азизбек Турдиев тайинланди.
Тайинлов Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ юз берди.
Азизбек Турдиев таълим соҳасидаги меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент шаҳридаги 4-мактаб-интернатда адабиёт фани ўқитувчиси сифатида бошлаб, 2010-2014 йилларда Тошкент шаҳридаги 231-умумтаълим мактабида фаолият юритган.
2015-2017 йилларда пойтахтдаги 165-умумтаълим мактаби директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, 2017-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил бўлими етакчи мутахассиси лавозимларида ишлаган.
2018-2019 йилларда Олий Мажлис Сенатида етакчи маслаҳатчи, 2019-2023 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси бўлган.
2023 йилдан буён МДҲ давлатларининг "Болалар дўстлиги" ва "Ёшларни тадбиркорлик ва саноатга йўналтириш" қўшма лойиҳаларига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Азизбек Турдиев янги лавозимда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказилган Сардор Ражабов ўрнини эгаллади.
Аввалроқ президент Ўзбекистон олий таълим вазирининг учала ўринбосарини ҳам ишдан озод этганди.
Изоҳлар мавжуд емас